UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 окт 07:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Стивен Томпсон қозоғистонлик рақибининг нозик томонлари борлигини айтди

Америкалик UFC жангчиси Стивен Томпсон яримўрта вазн тоифасида навбатдаги рақиби Шавкат Раҳмоновнинг кучли ва нозик томонлари ҳақида гапирди.

Томонлар ўртасидаги жанг 16 декабрь куни Лас-Вегасда ўтказилади.

"Менимча, услубий жиҳатдан бизнинг жангимиз бир-бирига ўхшаш. У "стойка"да туришдан қўрқмайди, буни биз Жефф Нилга қарши жангда кўрдик. Ўша жангда унинг кўплаб яхши томонларини кўрганмиз. Агарда ушбу услуби ўхшамаса, рақибга оёғида зарба беришга ва ортиқча ҳаракат қилишга шошилмайди. Унинг кураш ва жиу-житсудаги даражаси юқори, аммо ҳар бир жангини "стойка"да бошлайди.

Қайсидир вазиятларда у мени йиқитишга ҳаракат қилиши мумкин, бироқ бундай ҳолатларга тайёр тураман. Ундан ташқари, у Жеффни партерга ўтказа олмаганидан ҳайратда қолдим. Жеффнинг бўйи пастрой ва гавдалироқ бўлгани учун тейдаунлардан яхши ҳимояланди. Ўшанда унинг энг яхши ҳолатини кўрмадик. Шунда ҳам у яхши жанг намойиш қилди ва Шавкатга бир қанча яхши зарбалар берди.

Шавкат ҳали кучаяди. Бироқ унинг Нилга қарши жангида бир қанча нозик томонларини кўрдим. Жангда ушбу ҳолатлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан", - деди Томпсон.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг