UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 11:48
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё минтақавий саралаш турнирида иштирокчилар учт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни бошлашди. Кеча мусобақанинг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари минтақадаги кучли рақибларига қарши баҳс олиб боришди. 

Ҳамюртимиз Розалина Хаджиева қозоғистонлик рақибаси Сарвиноз Миркадировага қарши учрашувда ажойиб камбэк қайд этди. У 0:3 ҳисобида ютқаза туриб, якунда ўта муҳим ғалабани ўз томонига оғдириб олди - 4:3. Розалина 2-турда қирғизистонлик Саида Кудусовага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:0.  

Рио Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Зоҳид Кенжаев эронлик Нима Аламиянни 4:0 ҳисобида енгди. Илк турда қирғизистонлик рақибасидан устун келган Марҳабо Магдиева иккинчи учрашувида қозоғистонлик Анастасия Лавровага ютқазиб қўйди. Эркаклар ва аёллар турнирида фақат ғолибларгина Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритади. 

Биринчи кун натижалари:

Эркаклар. "А" гуруҳи 

Кирил Герассименко (Қозоғистон) - Иляс Алланазаров (Туркманистон) - 4:0 (11:7, 11:5, 11:4, 11:6)

Кирил Герассименко (Қозоғистон) - Азамат Эргешов (Қирғиз Республикаси) - 4:0 (11:7, 11:6, 11:5, 11:3) 

"B" гуруҳи 

Ношад Аламиян (Эрон) - Алишер Якупбаев (Қирғиз Республикаси) - 4:0 (11:5, 11:9, 11:5, 11:8) 

Ношад Аламиян (Эрон) - Шоҳруҳ Искандаров (Ўзбекистон) - 4:0 (11:3, 11:6, 11:6, 11:9)


"C" гуруҳи 

Нима Аламиян (Эрон) - Зоҳид Кенжаев (Ўзбекистон) - 0:4 (8:11, 11:13, 13:15, 9:11)

Нима Аламиян (Эрон) - Алан Курмангалиев (Қозоғистон) - 4:3 (9:11, 11:1, 12:10, 9:11, 11:5, 6:11, 12:10)

Аёллар. "А" гуруҳи

Сарвиноз Миркадирова (Қозоғистон) - Розалина Хаджиева (Ўзбекистон) - 3:4 (11:6, 11:8, 11:7, 1:11, 12:14, 6:11, 6:11)

Махшид Аштари (Эрон) - Саида Кудусова (Қирғиз Республикаси) - 4:0 (11:3, 11:6, 11:2, 11:7)

Сарвиноз Миркадирова (Қозоғистон) - Махшид Аштари (Эрон) - 4:2 (7:11, 11:9, 11:5, 11:13, 11:6, 15:13)

Розалина Хаджиева (Ўзбекистон) - Саида Кудусова (Қирғиз Республикаси) - 4:0 (11:7, 11:8, 11:5, 11:3)


"B" гуруҳи 

Анастасия Лаврова (Қозоғистон) - Неда Шахсавари (Эрон) - 1:4 (11:7, 3:11, 9:11, 5:11, 4:11)

Марҳабо Магдиева (Ўзбекистон) - Аяна Уланбекова (Қирғиз Республикаси) - 4:0 (11:4, 11:5, 11:4, 11:4)

Анастасия Лаврова (Қозоғистон) - Марҳабо Магдиева (Ўзбекистон) - 4:0 (11:9, 11:7, 11:5, 11:7)

Неда Шахсавари (Эрон) - Аяна Уланбекова (Қирғиз Республикаси) - 4:0 (11:4, 11:4, 11:2, 11:5)


Бугун гуруҳ босқичи якунланади ва 1/4 финал учрашувлари бўлиб ўтади. Эртага эса 1/2 финал ва ҳал қилувчи финал баҳслари ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг