UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 мар 18:15
Янгиликлар

Футбол

Суперлига 1-турига стадионларда чипталар нархи қанча? Энг қиммат ва энг арзони қаерда?

Теглар :  Суперлига
Мамлакатимизда футбол баҳори старт олишига оз қолди.

Орадан кўп кутирмай Суперлига ҳам қишки уйқудан чиқмоқда. Одамлар катта футболни соғинган. Табиийки, дастлабки турларда барча ишқибозлар ареналар томон ошиқишади. Хўш, стадионларда мавсумнинг илк учрашувига чипталар қандай нархда сотилмоқда? Қуйида бу ҳақда маълумот беришга ҳаракат қиламиз. 


3 март, жума

"Пахтакор" - "Олимпик" 

Тошкентда шу куни 2023 йилги мавсумнинг расман очилиш ўйини бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ўз майдонида Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик"ни қабул қилади. Айни пайтда учрашувга чиқарилган чипталар нархи 10 000 сўм, 20 000 сўм, ВИП секторлар 50 000 сўмдан сотилмоқда. 


"Металлург" - "Нефтчи"

Пойтахтдаги баҳс билан параллел равишда "Нефтчи" "Металлург" меҳмони бўлади. Бекободдаги ўйингоҳга ташриф буюрувчилар учун барча секторларда 12 000 сўмдан чипталар чиқарилган. 


4 март, шанба 

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Шанба куни Суперлиганинг навбатдаги 3 та учрашуви давом эттирилади. "Сўғдиёна" ўз майдонидаги таъмирлаш ишлари сабабли уйдаги рақибларни "Зомин"да қарши олади. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашувига барча типдаги чипталар 10-15 000 сўм атрофида сотилаётгани ҳақида маълумотлар олдик. 


"Насаф" - "Андижон" 

Қаршидаги мавсумнинг очилиш учрашувига CIP чипталар - 50 000 сўм

1,2,6,7,8 ўриндиқлар - 25 000 сўм

Қолган жойлар - 20 000 сўмдан сотилмоқда. 



"Навбаҳор" - "Қизилқум"

Биринчи турда энг кўп мухлис шубҳасиз Наманганда бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. "Навбаҳор" янги мавсумни уйда "Қизилқум"га қарши бошлайди. Шундай экан, арена тўлади. "Марказий" стадионга кириш учун мухлислар барча типдаги чипталарни 50 000 сўмдан ҳарид қилишлари мумкин. Маълумотларга қараганда, 2 ва 21-сектор учун чиқарилган чипталар сотиб бўлинган. 


"Сурхон" - ОКМК 

Мазкур ўйин нейтрал майдон – "Пахтакор"да бўлиб ўтади. Термиз ва Олмалиқдан келадиган ишқибозлар учун учрашувга кириш бепул.


"Турон" - "Бухоро"

Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида Про лигадан чиққан икки клуб  "Турон" - "Бухоро" тўқнашуви бўлиб ўтади. Аниқлаган маълумотларимизга кўра, барча секторлар учун чипталар стандарт 20 000 сўм этиб белгиланган. Йиллик абонементлар эса 220 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг