UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 ноя 15:39
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Мусобақа формати ўзгаради

Теглар :  Суперлига
Шу йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлигаси бош мураббийлари ҳамда ташкилот Ижроқўми аъзолари билан йиғилиш ўтказганди.

"Мазкур йиғилишда мураббийлар томонидан чемпионат учрашувлари сонини ошириш масаласи ҳам кўтарилди. Айримлар таклифига кўра, бунинг учун лигада жамоалар сонини 16 тага етказиш керак. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси эса Суперлига ва Про лига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишга чақириши барчага маълум. Ўйинлар сонини эса бошқа йўл билан ҳам ошириш имконияти мавжуд. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ таклиф ишлаб чиқди. Тез орада у муҳокамага қўйилади. Таклиф этилаётган форматда илк навбатда футбол мухлисларининг хоҳиш-истаклари инобатга олинган. Яъни, бунда марказий ўйинлар сонини кўпайтириш ҳамда ўткинчи ўйинлар сонини камайтириш масаласи асосий планга олиб чиқилган. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси нафақат 16, балки 18 талик лигани ҳам амалга тадбиқ қилиши мумкин. Бироқ бунинг учун Ўзбекистонда лицензиялаш талабларига тўлиқ жавоб берадиган камида 20-22 та клуб мавжуд бўлиши керак. Айни вақтда эса бизда бундай клублар сони 12-14 тани ташкил қилади. Телетрансляциялардан пул ишлаш ҳамда фойдани жамоалар ўртасида тақсимлаш даражасига етиб борилгунига қадар биз лигани кучайтиришнинг бошқа муқобил вариантларини излашга мажбурмиз", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Аввалроқ Шаҳбоз Беғамов Telegram'даги сафифасида жамоалар сони ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг