UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 янв 16:05
Янгиликлар

Футбол

Суриялик футболчи: "Ўзбекистонга қарши дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди"

Осиё Кубогининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Сурия (0:0) учрашувидан сўнг араблар ҳужумчиси Пабло Саббаг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, лекин Ўзбекистон кучли жамоа эди. Менимча, дуранг ҳар икки томон учун адолатли натижа бўлди.

Эндиликда тикланиб, гуруҳ етакчиси бўлган Австралияга қарши тайёргарлик кўришимиз лозим. 

Рақиб кучли ҳимояга эга. Улар уч нафар ҳимоячи билан зич ҳимояланишди, уни "ёриб ўтиш" эса мушкул эди. 

Бундай ўйинларда ҳужумчи рақиб билан тўп учун курашда иштирок этиши ва жамоага кўпроқ ёрдам бериши керак эди ва Ўзбекистонга қарши баҳсда шундай вазифани бажардим.

Кейинги ўйинда голли имкониятларга эга бўламан, деган умиддаман. Австралияга қарши баҳс осон бўлмайди ва бунга жиддий ҳозирлик кўрамиз", – деди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Сурия гуруҳ босқичининг 2-турида Австралияга қарши баҳс олиб борса, Ўзбекистон МТЖ Ҳиндистон билан беллашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг