UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 апр 13:41
Янгиликлар

Футбол

"Surxon Arena" стадиони янгитдан очилди (ФОТО)

Теглар :  Сурхон
“Сурхон Арена” стадиони кенг кўламли модернизациядан сўнг қайта очилди.

Унинг реконструкцияси 2023 йилдан 2025 йилгача бош ҳомий – Eriell Group кўмагида амалга оширилган.

10 599 нафар томошабинга мўлжалланган замонавий футбол стадиони Термиз шаҳрининг марказида жойлашган.

Эндиликда “Сурхон” ПФК мухлислари жонажон стадионида ўзларининг севимли жамоалари ўйинидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ушбу футбол жамоаси 1968 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Суперлигасида Термиз шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Бугунги кунда “Сурхон”да маҳаллий иқтидорли спортчилар ва янги ўйинчилар ўйнамоқда.

Бир неча мавсумни бошқа шаҳарларда ўтказган “Сурхон” ўзининг тубдан янгиланган қадрдон стадионига қайтмоқда.



Эндиликда “Сурхон Арена” замонавий инфратузилма, яхшиланган трибуналар, табиий чим тўшалган стадионнинг сифатли яшил қопламасига эга. Ўйинлар FIFA стандартларига мос келадиган замонавий ёриткичларда ёритиб борилади. Спорт мажмуасининг барча ички хоналари имкониятлари ҳам сезиларли даражада яхшиланди.

Янгиланган Surxon Arena Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан юқори баҳоланди. Унинг вакиллари стадионнинг юқори даражада тайёрланганини, инфратузилманинг талабларга тўлиқ жавоб беришини таъкидлаб, “Сурхон” клубининг юқори салоҳиятига ишонч билдирдилар. Мутахассисларнинг фикрича, стадионни қайта тиклаш бўйича амалга оширилган ишлар турли футбол жамоаларини, биринчи навбатда, асосий жамоани кенг ривожлантириш имконини беради. Термизда аёллар ва ёшлар футболини юқори даражада шакллантириш учун жуда яхши шароитлар яратилган.


Термиз шаҳрида Сурхондарё ёшлари орасидан ёрқин футболчиларни тарбиялаш, кўпроқ болалар ва ёшларни спортга жалб этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун янада кўпроқ имкониятлар пайдо бўлди.


Маълумот учун, Суперлиганинг жорий мавсумида “Сурхон” футбол жамоаси ўз майдонида қуйидаги ўйинларни ўтказади:

• 6-тур: Сурхон – Навбаҳор

• 8-тур: Сурхон – Пахтакор

• 10-тур: Сурхон – Сўғдиёна

Шунингдек, Surxon Arenaда “Динамо” ва “Лочин” жамоаларига қарши Ўзбекистон кубоги ўйинлари ҳам бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг