UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 окт 10:54
Янгиликлар

Дзюдо

Сурхондарёда биринчилардан бўлиб Халқаро дзюдо куни нишонланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун 28 октябрь - Халқаро дзюдо куни!

Дзюдо асосчиси Дзигоро Кано айнан шу санада дунёга келган. Ҳар йили шу санада Халқаро дзюдо федерациясига аъзо 5 қитъанинг 200 га яқин мамлакати, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўзига хос дзюдо байрами кенг тантана қилинади. 

Шунингдек, ҳар йили Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан бу кунга ўзига хос шиор ҳам танланади. Бу сафар IJF WELLBEING шиорини танлади. Бу ўзбек тилида "Фаровонлик" маъносини англатади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам Халқаро дзюдо куни кенг нишонланади. Биринчилардан бўлиб ушбу дзюдо байрамини сурхондарёлик дзюдочилар тантана қилишди. Термиз шаҳрида ташкил этилган тадбирда анъанага кўра болаларга ширинликлар ва албатта байрам торти улашилди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида "Surxon Judo" клуби ташаббуси билан Халқаро дзюдо кунига бағишланган кичик ёшдаги дзюдочилар учун мусобақа ҳам ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимида спортчилик фаолиятида жаҳон чемпионатинин кумуш медали совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби, Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган, ҳозирда Сурхондарё вилояти терма жамоаси мураббийи сифатида ишлаётган Шарофиддин Лутфуллаев ҳам иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг