UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 авг 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Табриклаймиз. Қудратилло Абдуқаҳҳоров 30 ёшда!

Бугун профессионал боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров 30 ёшга тўлди.

Мустақиллик фарзанди ҳисобланган чарм қўлқоп устамиз 1993 йил 29 август куни Андижон вилоятининг Қўрқонтепасида дунёга келган. Бокс билан 7 ёшида шуғулланишни бошлаган. Профессионал боксдаги дебюь жангини 2015 йилнинг 18 октябрь куни Тимур Смирновга қарши ўтказиб, рақибини техник нокаутга учратган эди. 

Бугунги кун қаҳрамони The Punisher лақаби остида яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келяпти. У икки кундан сўнг, 31 август куни Москвада навбатдаги жангида рингга кўтарилади. Ўша куни унга россиялик Магомед Мадиев рақиблик қилади. Жанг 8 раунддан иборат бўлади. 

Бу Абдуқаҳҳоров учун проф фаолиятидаги 21-жанг бўлади. Ҳисобида 18 та ғалаба бор. Ёрқин ғалабалари қаторида собиқ жаҳон чемпиони Луис Коллацони мағлуб этганини айтиш ўринли бўлади.

Cайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоровни унутилмас кун билан муборак этамиз. Унинг фаолиятида фақат ғалабали онлар, ҳаётида қувончли кунлар кўп бўлишини тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг