UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 окт 15:19
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Мадинабону Маннопова "Тайюань Гран-При"си бронза медалини қўлга киритди!

Хитойнинг Тайюань шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги Гран-При мусобақаси старт олди.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси - Мадинабону Маннопова ҳамда Чарос Қаюмова баҳсларга киришди.

Аҳамиятлиси, -49 кг вазндаги Мадинабону Маннопова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. У дастлаб, туркиялик Рукие Йилдиримни, нимчорак финалда эса марокашлик Омайма Эл Бучтини ҳамда чорак финалда саудиялик Дуня Али Абуталебни мағлубиятга учратди. Ярим финал босқичида эса хитойлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали соҳибасига айланди.

Чарос Қаюмова эса мусобақани 1/16 финал босқичида якунлади.

Аввалроқ, ҳар икки таэквондочи Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг