UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 дек 18:20
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Терма жамоамизнинг 5 нафар вакили "Уси Катта дубулға" турнири финал босқичига йўл олди

Теглар :  Таэквондо
Кеча Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи турнири - "Уси Катта дубулға" мусобақаси учун саралаш баҳслари якунланди.

Кун давомида эркаклар -58 кг, -80 кг вазн тоифаларида, аёллар эса -57 ҳамда +67 кг вазн тоифаларида баҳс олиб борди.

Кечаги кун терма жамоамиз учун -80 кг вазн тоифасида омадли ўтди, дейиш мумкин. Унда иштирок этган уч нафар спортчимиздан икки нафари совринли ўринлардан жой олди:

Олтин. Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон)

Кумуш. Максим Хромсов (Халқаро нейтрал спортчи)

Бронза. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон)

Мусобақа доирасида -57 кг вазн тоифасида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова ҳамда Мадина Мирабзалова ўз иштирокини нимчорак финалда якунлади. Эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасидаги вакилларимиз Амирбек Тўраев 1/16 финал жангида ғалаба қозонганига қарамай, нимчорак финалда рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Омонжон Отажонов ҳам афсуски, чорак финал йўлида хитойлик рақибига мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, турнирнинг финал босқичига йўлланма олган таэквондочиларимиз сони 5 тага етди. Булар: Жасурбек Жайсунов, Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Озода Собиржонова ҳамда Феруза Содиқова.

Эртага турнирнинг ҳал қилувчи, финал босқичи старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг