UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 апр 16:48
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочиларимиз Хитойдаги нуфузли мусобақани 5 та медал билан бошлади, Жасурбек Жайсунов ва Марат Мавлоновда олтин

Бугун Хитойнинг Тайян шаҳрида таэквондо WТ бўйича G3 классификациясидаги "Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги"нинг Осиё минтақаси учун мўлжалланган мусобақаси старт олди.

Илк кун доирасида эркаклар ўртасида +87 кг, -87 кг, -80 кг, -74 кг, аёллар ўртасида эса -46 кг, -49 кг, -53 кг, ҳамда -57 кг вазн тоифаларидаги беллашувлар ташкил этилди.

Унда Павел Хан бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жами 13 нафар таеквондочиси даянгга кўтарилди. Беллашувлар якунида вакилларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медалга эга чиқишди.

Олтин:

Жасурбек Жайсунов (-80 кг)

Марат Мавлонов (+87 кг).

Кумуш:

Шуҳрат Салаев (-87 кг).

Бронза:

Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг)

Мадина Мирабзалова (-57 кг).

Эртага турнир доирасида беллашувлар давом эттирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг