UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 11:08
Янгиликлар

Тадбирлар

Талаба-спортчилар югуриш мусобақасида устозлар байрамини нишонлашди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда, маҳоратли спортчиларни тайёрлашда жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг ўрни беқиёс.

Айнан оммавий спорт тарғиботчиларини, профессионал спорт мураббий ва мутахассисларини тайёрлайдиган таянч олий ўқув юрти ҳисобланган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 1-октабрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишлаб илк бор турли ёш тоифасида кросс югуриш мусобақаси ташкил этилди.

Байрамона тарзда уюштирилган югуриш мусобақалари эрта тонгдан барчани соғлом турмуш тарзига ошно этди.

300 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, олийгоҳнинг ҳамкор хорижий университет вакиллари, ишчи ходимлар, спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари, 1500 дан зиёд университет ҳамда Чирчиқ шаҳридаги бир қатор олий таълим муассасаси талабалари ва маҳалла ёшларини қамраб олган югуриш мусобақаларининг турли йўналишларида Шерулло Лутфуллаев, Фарҳод Кучаров, Суннатилла Отамуродов, Жавлон Иштаев, Шоҳжаҳон Қиличев, Наталя Асанова Фарида Тўлқинбоева, Сабина Шириева сингари оловқалб ёшлар қатори Иқроржон Солиев, Сурат Усмонхўжаев, Жавлон Иштаев, Умар Тўрақулов, Алёна Тумян, Зулфия Агзамовадек ўқитувчи олимлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Югуриш мусобақаларида талаба спортчилар, маҳалла ёшлари билан бирга бокс, триатлон, енгил атлетика, дзюдо каби бир қатор спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, жаҳон ва қитъа чемпионлари, фахрий спортчилар, тажрибали мураббийлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, оммавий спортни ривожлантирмай туриб халқаро спорт майдонларида юксак натижаларга эришиб бўлмайди. Шу маънода, бўлғуси спорт мутахассислари энг аввало оммавий спорт билан, югуриш билан шуғулланиши, бошқаларда ҳам соғлом турмуш тарзига меҳр уйғотмоғи керакки, бу, ёшлар баркамоллигини, аҳоли генофондини соғломлаштиришга қўшилган муносиб ҳисса ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг