UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 15:17
Янгиликлар

Футбол

Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиблар эса мундиал йўлланмасини нишонлашмоқда"

Қатар терма жамоаси ҳимоячиси Тариқ Салмон жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эрон билан ўйин биз учун қийин ва муҳим эди, айниқса янги мураббий қўл остида аҳамиятга эга эди. Энди бизнинг мақсадимиз ўзгарди. Биз тўғридан-тўғри саралаш босқичидан ўтмоқчи эдик. Аммо плей-оффга чиқдик ва бизда иккинчи имконият бор. Иншааллоҳ, уни қўлдан бой бермаймиз.

Ўзбекистонга қарши ўйин, шубҳасиз, қийин ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Улар ҳамон муваффақиятни байрам қилишмоқда ва, албатта, мағлубиятни хоҳламасликлари аниқ.

Худди шу ҳолат бизга ҳам тааллуқли, чунки биз бу гуруҳда Эронни енгган ягона жамоамиз. Бу биз учун катта ютуқ. Ўзбекистонга нисбатан ҳам шундай таърифни ишлатишимиз мумкин. Биз Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Бундай натижалар бизнинг кучли ва ҳурматга сазовор жамоа эканлигимизни кўрсатади.

Иншааллоҳ, биз бўлажак ўйинга тайёрмиз. Муҳим учрашув олдидан жуда ҳаяжондамиз. Мураббий, албатта, мағлубиятимизни истамайди. Биз бу ўйинга шаймиз ва мухлисларни хурсанд қиламиз", деди 27 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви 10 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. Ўзбекистон мундиал йўлланмасини муддатидан илгари ҳал қилган бўлса, Қатар плей-офф босқичида кураш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг