UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 13:57
Янгиликлар

Теннис

Tashkent W15 турнирида финалчилар аниқланди

Пойтахтимизда ўтказилаётган теннис бўйича W15 тоифасига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи ракеткалари Влада Якшибарова ҳамда Нигина Абдураимова 1/8 финалдаёқ рақибаларига имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокларини анча олдин якунлашганди. 

WTA рейтингида 1402-поғонадан жой олган ҳамюртимиз Дарья Шубина финал остонасида шов-шувли юришини тўхтатди. Теннисчимиз 1/4 финалда турнирда учинчи рақам остида таснифланган дунёнинг 624-ракеткаси, кореялик Боуёнг Жейонгга ҳеч қандай имкониятни қолдирмаганди - 6/1, 6/1. 

Афсуски, Шубина 1/2 финалда россиялик Варвара Паншинага 1/6, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Паншина айни пайтда WTA рейтингининг 780-поғонасидаг жой олган. Иккинчи ярим финалда Абдураимовани мусобақадан чиқариб юборган ҳиндистонлик Вайшнави Адкар турнирнинг биринчи ракеткаси, россиялик Ксения Ласкутовадан 7/6(5), 6/3 ҳисобида устун келди.     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг