UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 сен 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Темировнинг Тошкентда ким билан жанг қилиши маълум бўлди

Хабар берганимиздек, 21 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да ММА бўйича Octagon 79 турнири ўтказилади.

Мусобақа доирасида UFC жангчиси Рамазон Темировнинг укаси Азизбекнинг ҳам октагонга чиқиши айтилганди.

Лига матбуот хизматининг маълум қилишича, Азизбек Темиров Octagon 79 турнирида Қирғиз Республикаси вакили Ирисбек Тиленов билан тўқнаш келади.

Ёдингизда бўлса, Азизбек АҚШнинг LFA Лигаси билан шартнома имзолаган ва март ойида ушбу ташкилот мусобақасида жанг қилиб, мағлубиятга учраган эди. Унинг ҳисобида жами 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор. Тиленов эса шу кунгача 7 та жанг ўтказиб, 6 ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Маълумот ўрнида, Octagon 79 турнирининг марказий баҳси ҳамюртимиз Амирхон Алихўжаев ва қозоғистонлик Саят Абдуали ўртасида кечади. Жанг енгил вазн тоифасидаги вакант чемпионлик камари учун ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг