UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 12:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теренс Кроуфорд Мадримовга қарши чемпионлик жангига тайёргарликни давом эттирмоқда + ФОТО

Уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши кечадиган жангига тайёргарлик кўряпти.

Биринчи ўрта (69,9 кг.гача) вазнда WBA чемпиони бўлиб турган Мадримов 3 август куни (Тошкетда 4 август тонги) АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган катта проф бокс оқшомида ўз камарини мағлубият нималагини билмай келаётган америкалик чемпиондан ҳимоя қилади.   

"Сиз мендан ўта олмайсиз", — дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулотдан суратлар жойлаб, унинг остида изоҳ ёзиб қолдирган Кроуфорд.

Маълумот учун, 36 ёшли Теренс Кроуфорд енгил вазн (61,2 кг.гача) тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у биринчи яримўрта вазн (63,5 кг.гача) дивизионида мутлақ жаҳон чемпиони ҳам бўлган. Ўтган йилнинг 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни 9-раундда техник нокаутга учратиб, яримўрта вазн (66,7 кг.гача) тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди. Теренс 40 та (31 нокаут) жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг