UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 мар 09:06
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз делегацияси Grand Prix Upper Austria 2025 турнирига жўнаб кетди

7-9 март кунлари Австриянинг Линц шаҳрида дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Дунёнинг элликдан ортиқ давлати спортчилари қатнашадиган ушбу мусобақада терма жамоамиз дзюдочилари юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ўзбекистон делегацияси шу мақсадда Австрияга йўл олди. 

Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача -60 кг вазн тоифасида фаолият олиб борган Дилшодбек Баратов ўзини янги вазнда синаб кўради. Муроджон Йўлдошев ўзи учун янги -81 кг вазнда татамига чиқади. 

Шунингдек, Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев ўтган йили Токио "Катта Дубулға" турнирида +100 кг вазнда илк бор курашган эди. Тўрабоев Австрия Гран-Присида ҳам шу вазнда баҳс олиб боради. Ирисхон Қурбонбоева ҳам Тошкент ва ундан аввалги турнирларда бўлгани каби энг оғир вазн тоифасида курашади.    

Терма жамоа таркиби:

-66 кг: Дилшодбек Баратов 

-73 кг: Мардон Равшанов 

-81 кг: Муроджон Йўлдошев 

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

+100 кг: Шоҳруҳхон Бахтиёров 


-48 кг: Лазиза Ҳайдарова

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг