UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 май 19:20
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз финалда Россияга қарши татамига чиқади

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасидаги анъанавий халқаро турнир бошланди.

Ички ишлар ҳамда полиция ходимлари ўртасида ўтказиб келинаётган ушбу мусобақа ўз тарихида 17-маротаба ташкил этиляпти. "Мегаспорт" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган ушбу халқаро турнирда Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолияти юритиб келаётган Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Бироз аввал Жамшид Файзиев мураббийлигидаги дзюдочиларимиз жамоавий баҳсларда финалга йўл олишди. Олтин медаль учун кечадиган беллашувдаги рақибимиз Россия терма жамоаси бўлади. 

Терма жамоамиз таркиби: Баҳром Иноятов (-66 кг), Тимур Худайкулов, Умид Абдуллаев (-73 кг), Ғиёсжон Бобоев (-81 кг), Рустам Саидов, Фаррух Бобоев (-90 кг), Фахриддин Шарипов (-100 кг), Дилшод Чориев, Ҳамид Отажонов (+100 кг). 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг