UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 окт 19:25
Янгиликлар

Футбол

Терма жамоамиздаги камбеклар: Ўзбекистон Хитойни иккинчи маротаба иродали тарзда мағлуб этди

Теглар :  Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча ўз тарихида 9-марта иродали ғалабага эришди.

Иродали ғалаба деганда ўйин давомида вакилларимиз ҳисобда ортда бориб, якунда ғалаба қозонишган баҳс тушунилади. 

Демак 9 та иродали ғалабанинг 5 таси Тошкентда қўлга киритилган. Иккитаси нейтрал майдонлардаги рақиблар устидан қўлга киритилган. 

Терма жамоамиз сафарда фақат битта рақиб устидан иродали ғалабани тантана қилган – Хитой. 2013 йил Хуххот шаҳрида ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг кеча Дальян шаҳрида Хитой терма жамоаси ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозониб туриб, якунда мағлуб бўлди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг барча иродали ғалабалари: 

1. Ўзбекистон - Ҳиндистон 3:2  (Осиё кубоги-2000, Ливан)

2. Ўзбекистон - Кувайт 3:2 (ЖЧ-2006 саралаши, Тошкент)

3. Хитой - Ўзбекистон 1:2 (Ўртоқлик ўйини, Хитой)

4. Ўзбекистон - Қатар 5:1 (ЖЧ-2014 саралаши, Тошкент)

5. Ўзбекистон - Иордания 2:1 (Ўртоқлик ўйини, Дубай)

6. Ўзбекистон - КХДР 3:1 (ЖЧ-2018 саралаши, Тошкент)

7. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси 3:1 (Ўртоқлик ўйини, Тошкент)

8. Ўзбекистон - Тожикистон 5:1 (CAFA NATIONS CUP-2023, Тошкент)

9. Хитой - Ўзбекистон 1:2 (Ўртоқлик ўйини, Хитой)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг