UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 июн 15:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Thailand Open. Бокс бўйича эркаклар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Айни дақиқаларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича нуфузли Thailand Open турнирининг финал жанглари ўтказилмоқда.

Бироз аввал мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финал жанглари якунига етди. Ҳал қилувчи босқичга 5 нафар чарм қўлқоп устамиз етиб келганди. Улардан 3 нафари рақибларини енгиб, халқаро турнир чемпионига айланишди.  

Шодиёржон Мелиқўзиев (-50 кг) иорданиялик Хутхаифа Эшишни 5:0, Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов (-55 кг) таиландлик Саравут Суктҳетни 4:1, Нусратбек Тоҳиров (-85 кг) эса яна бир мезбон боксчи Жаккапонг Ёмхотни 5:0 ҳисобида доғда қолдирди. 

Финалга қадар етиб келган Муҳаммадазизбек Исмоилов (-70 кг) қозоғистонлик Торехан Сабирханга, Жавоҳир Абдураҳимов (-75 кг) эса ҳиндистонлик тажрибали Дипакка имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медаллари билан Thailand Open турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Ҳиндистон иккинчи поғонадан жой олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг