UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 сен 14:04
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе: "Афғонистон терма жамоаси ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади"

Теглар :  Тимур Кападзе
U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон U-23 термаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этди.

"Саралаш босқичи бошлангани билан барчани табриклайман! Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўришга тўғри келди, лекин шунга қарамай, учта ўйинни яхши ўтказамиз ва қониқарли натижага эришамиз. Эртанги учрашув Афғонистон терма жамоасига қарши. Ушбу терма жамоа ҳақида иложи борича маълумот тўплашга ҳаракат қилдик, аммо бу осон бўлмади. Нима бўлишидан қатъи назар эртага ғалаба қозонамиз деган умиддаман", – деди олимпиячилар устози.

- Футболчиларнинг эртанги учрашувга тайёргарлиги ҳақида гапириб ўтсангиз. Улар "рақибимиз Афғонистон-ку", дея, руҳий томонлама бемалол ўйнашмайдими?

- Фикримча, руҳият томонлама ҳаммаси жойида. Афғонистонда ҳам футбол ривожланиб бормоқда. Афғонистон ёшлар терма жамоаси CAFA турнирларида иштирок этиб келмоқда, терма жамоаси эса ёзда бўлиб ўтган CAFA кубогида кичик интрига ярата олди. Афғонистонлик кўп футболчилар Эрон чемпионатида тўп тепишади. Эртанги ўйинга тайёрмиз деб айта оламан.

- Легионерлар ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Энг аввало, барча легионерларимиз соғ-саломат. Улар терма жамоага бироз кеч қўшилишди. Бир нечта футболчимиз кеча машғулотларга қўшилди. Вақт кам, бироқ легионерларимизнинг даражасига шубҳа қилмайман. Улар тез киришиб кета олишади. Бизни учта ўйин кутиб турибди ва табиийки ротация қиламиз ва барчага имконият берамиз.

- Легионер футболчиларнинг ўз клубларига кам ўйин амалиётига эга бўлаётганини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчиларимиз билан солиштирганда ўйин ритмида фарқ сезилиб қолмайдими?

- Бу жиҳатни албатта ҳисобга оламиз. Кўриб чиқамиз ва қараймиз. Терма жамоада барча футболчи бор кучи билан ўйнаши керак. Ушбу ҳолат терма жамоамиз ўйинига таъсир ўтказмайди деган умиддаман.

- Учрашувларни "Жар" стадионида ўтказиш сизнинг таклифингизмиди ёки ЎФАнинг?

- Бу масала келишилган ҳолатда ҳал этилди. Ҳозирги кунда майдонларимизда муаммолар бор. "Жар"да эса бундай муаммо йўқ. "Бунёдкор" стадионида ҳам ўйнасак бўлар эди, лекин биз анча аввал "Жар"да ўйнашимизни ҳал этиб бўлгандик. Ягона муаммо стадионнинг сиғимида бўлиши мумкин.

Шу тариқа, матбуот анжумани якунланди. Тез орада бошқа терма вакиллари иштирокида кечган саваол-жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг