UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия Махачевга рад жавобини берди: "Навбатга тур"

Мухлислар Ислам Махачев ва Иля Топурия ўртасидаги супержангсиз қолганига қарамай, келажакда бу тўқнашувнинг эҳтимоли сақланиб қолади.

Фақат битта шарти бор: грузиялик аралаш яккакураш устаси енгил вазндаги вакант бўлиб қолган UFC камарини қўлга киритади. Россиялик эса яримўрта вазнда ўз ниятига етиб, яна енгил вазнга қайтади ва навбатга туради. Унга тўғри-тўғри чемпионлик учун имконият тақдим этилмайди. 

"Биласизми, Ислам аввалбошдан ўз қарорлари билан ҳаммани қўштирноқ ичида хайрон қолдираётганди. У бир ҳафта аввал "Менинг яримўрта вазнга ўтишим ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, боиси енгил вазндаги чемпионлик камарини бўшатиб қўймайман" деганди. Мен эса ўшанда енгил вазнга кўтарилмайман, чунки яримўрта вазнда қиролман", деб айтгандим. Охир оқибат ким ўз сўзида турди? Менми ёки у? Ҳар доимгидек мен! Шундай экан, энди у навбатга туради ва фурсати келишини кутади. Лекин бу навбат узун бўлади", – деди Топурия Испаниядаги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачевдан вакант қолган камар учун Илия Топурия бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқади. Ушбу жанг 28 июнь куни Лас-Вегасдаги UFC 317 турнири доирасида бўлиб ўтади. Ислам Махачев эса яримўрта вазннинг янги чемпиони, австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши жанг ўтказиши керак. Ҳозирча бу жанг расман тасдиқланмаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг