UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 мар 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрабек ғалаба билан бошлади, бугун 3 боксчимиз рингга чиқади

Италиянинг Бусто-Арцизио шаҳрида бокс бўйича Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг юриши бошланди. Чарм қўлқоп усталаримизнинг иштирокини Тўрабек Ҳабибуллаев бошлаб берди. -80 кг вазндаги боксчимиз илк даврадаёқ кучли рақиб, иорданиялик Ҳуссейн Иашишга қарши жанг ўтказди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Ҳабибуллаев рақибини 5:0 ҳисобида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.  

Бугун лицензион турнирда яна 3 нафар боксчимиз ўз юришини бошлайди. Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Райҳона Қодировага бўлажак жангларда ғалаба ҳамда омад ёр бўлишини тилаймиз.

Бугунги рингга чиқадиган боксчиларимиз: 

-63,5 кг: 1/32 финал. Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) 

-71 кг: 1/32 финал. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Ислам Ячи Юсуф (Жазоир)

-60 кг: 1/16 финал. Райҳона Қодирова - Шеила Мартинес (Испания)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг