UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 окт 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрабек Хабибуллаев: "Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди"

МОҚ ахборот хизмати Жаҳон чемпионати ғолиби Тўрабек Хабибуллаев билан суҳбат уюштирди.

– Жаҳон чемпионатидаги энг оғир жанг қайси бўлди?

– Жаҳон чемпионатида ҳар бир рақиб кучли. Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди. Ҳамма бор кучи билан жанг қилади. Ливерпулда ярим финал ва финал жанглари аввалгиларига нисбатан қийинроқ бўлди. Мураббийларим томонидан берилган тўғри кўрсатма мени олтин медал сари етаклади.

– Париж-2024 Олимпиадасидан кейин бирдан катта вазнга ўтилди. Бу вазн йиғишда қийинчилик туғдирмадими?

– Аввал мусобақалардан олдин катта миқдорда вазн ташлар эдим. Кейинчалик бу жараён қийинчилик туғдира бошлади. Олимпиададан кейин устозларим юқорироқ вазн тоифасига ўтишни маслаҳат беришди. Бу таклифни қабул қилдим. Айтганимдек, олдиндан табиий вазним юқорироқ бўлгани учун янги тоифада катта қийинчилик сезилмади.

– Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига тайёргарлик йўлида яна қандай жиҳатлар устида ишлашингиз керак деб ҳисоблайсиз?

– Асосийси, янада кучли бўлиб тайёрланишим керак. Иккинчи Олимпиадамдан фақат олтин медал билан қайтишни мақсад қилганман. Албатта, бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш ва тезлигим устида ишлашим керак бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг