UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 апр 07:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўрт кун олдин Озарбайжонда чемпион бўлган Жаъфаров бугун проф боксда рингга чиқади

Бугун Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида "IBA.Pro 2" профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам рингга кўтарилади. "Premier Boxing Academy" жамоаси аъзоси Саиджамшид Жаъфаров 6 раундлик жангда россиялик Сергей Лубковичга қарши рингга чиқади. Бу чарм қўлқоп устамиз учун проф рингдаги иккинчи жанг бўлади. Тажрибали Лубкович эса 18 (12 нокаут) ғалаба ва бир мағлубиятга эга.  

Кеча боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Иккала боксчи ҳам 71 килограммгача вазн тоифасида ташкил этиладиган ушбу жанг учун белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Сергей Лубкович - 70,6 кг, Саиджамшид Жаъфаров эса 70,75 кг вазн қайд этди. Саиджамшид тўрт кун аввал Боку шаҳрида якунига етган "Буюк ипак йўли" турнирида Озарбайжон номидан қатнашиб, якунда чемпион бўлган эди. 

Бугун турнир кардидан Мадияр Саидраҳимов иштирокидаги жанг ҳам ўрин олган. Боксчимиз 6 раундлик жангда россиялик Андрей Стоцкийга қарши баҳс олиб боради. Ҳамюртимиз тарозида рақибидан бир килограммга яқин оғирроқ тош босди. 

IBA PRO тарози натижалари:

-71 кг, 6 раунд, IBA PRO: Сергей Лубкович (18-0-1, КО 12, 70,6 кг) - Саиджамшид Жаъфаров (1-0, Ўзбекистон, 70,75 кг);

-90,7 кг, 6 раунд, IBA PRO: Андрей Стоцкий (5-0-1, КО 3, Россия, 90,35 кг) – Мадияр Саидраҳимов (1-0, Ўзбекистон, 91,2 кг);

Бугунги турнирнинг асосий жанги яримоғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв иштирокидаги ўтказилади. Ушбу жангга тайёргарликнинг катта қисмини Ўзбекистонда ўтказган россиялик боксчи германиялик Артур Маннга қарши рингга чиқади. Бу Ковалёв учун профессионал фаолиятидаги сўнгги жанг бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг