UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 фев 09:04
Янгиликлар

Кураш

Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси таркиби янгиланди

Теглар :  Белбоғли кураш
Ўзбекистон белбоғли кураш федерация раҳбарияти томонидан Чирчиқ шаҳрида Тошкент вилоятида белбоғли кураш ривожини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, белбоғли кураш бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақулов, ҳакамлар ҳайъати раиси  Тошкентбой Яхшибоев, спортчилар ва мураббийлар иштирок этди.

Дастлаб, йиғилиш кун тартибидаги Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раислиги, вилоят федерациянинг раҳбарият таркиби, шунингдек, жамоа бош мураббийларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди. 

Унга кўра, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси лавозимига Паркент тумани ҳокими Сардор Исакулов сайланган бўлса, раиснинг икки нафар ўринбосари лавозимига тадбиркор Бекзод  Болтабаев ҳамда депутат Зокир Халмухамедов номзоди маъқулланди. Федерация ижрочи директори сифатида эса Тошкентбой Яхшибоев фаолият олиб борадиган бўлди. 

Шунингдек, катталар терма жамоа бош мураббийлиги Искандар Маҳаматовга, ёшлар терма жамоа бош мураббийилиги Баҳодир Шерановга топширилди. Федерация бош котиби сифатида Шаҳриддин Хайриддинов иш олиб борса, ҳакамлар ҳайъати раислиги Муҳаммад Турғуновга ишониб топширилди. 

Йиғилиш давомида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида белбоғли курашни ривожлантириш, ушбу ҳудуд спортчиларининг шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиш, моддий-техник базани яхшилаш, ёш спортчилар орасида селекцион мусобақалар ўтказиш орқали иқтидорли полвонларни саралаш ва уларни терма жамоаларга жалб этиш, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда иштирокини таъминлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг