UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 янв 12:44
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Тошкентда қуриладиган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси ООК раҳбарияти билан муҳокама қилинди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Халқаро сузиш федерацияси президенти Ҳусайн Ал Мусаллам, Халқаро кураш ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия кенгашининг Осиё ўйинлари департаменти Бош директори Ҳайдар Фармон пойтахтимизга ташриф буюришди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида улар билан “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этиладиган спорт объектлари лойиҳаси кўриб чиқилди.

Йиғилишда вазир Адҳам Икрамов ва унинг биринчи ўринбосари Алишер Садуллаев, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов, Қурилиш вазирининг ўринбосари Шукруллобек Жаҳонгиров, Хитойнинг “Camce” компанияси муҳандислари иштирок этишди.

Даставвал, хитойлик муҳандислар лойиҳа ҳақида батафсил маълумот беришди. Олимпия шаҳарчасида барпо этиладиган ҳар бир объект, унинг параметрлари, қандай хом-ашёлардан қурилиши ҳақида тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг Адҳам Икрамов лойиҳа ҳақида қўшимча маълумот берди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Президентимиз мазкур шаҳарчадаги биноларнинг кўп функцияли бўлиши зарурлиги ҳақида топшириқ бергани, лойиҳада мазкур жиҳатга катта аҳамият қаратилгани хусусида тўхталди. Шунингдек, Ойбек Касимов ҳар бир объект қурилишида халқаро тажрибадан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.

Учрашувда ООК мутасаддилари ҳам ўз хулосаларини билдиришди. Хусусан, объектлар лойиҳасини яна бир бор халқаро федерацияларнинг экспертлари билан муҳокама қилиш, уларнинг талабларини ёддан кўтармаслик зарурлигини таъкидлашди. Шунингдек, ареналардаги акустика тизимидан тортиб, трансляция масалалари, томошабинлар ва фахрий меҳмонлар учун ажратиладиган секторларни шакллантириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Якунда қурилиш жараёни бошлангач ҳар 3 ой давомида халқаро экспертлар пойтахтимизга ташриф буюриб, жараёнга баҳо бериб боришлари, қурилиш якунланганидан сўнг 2025 йилнинг март ойларида янги ареналарда синов мусобақаларини ўтказиш каби ғоялар илгари сурилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг