UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 май 10:40
Янгиликлар

Кураш

Тошкентда “Сабантуй” байрами доирасида корэш (tatar koresh) бўйича мусобақа ўтказилди

Пойтахтимиздаги “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғида татар-бошқирд халқларининг дўстлик, меҳнат, санъат ва спорт байрами — “Сабантуй” юқори кайфиятда бўлиб ўтди.

Байрам доирасида боғ марказида Халқаро Корэш федерацияси (tatar koresh) ташаббуси билан эркаклар ўртасида турнир ташкил этилди. Беллашувлар Халқаро Корэш федерацияси (tatar koresh) қоидалари асосида ўтказилди. 

Мусобақани халқаро тоифали ҳакамлар бошқарди: бош ҳакам — Руслан Маматов (Россия), Исмоил Бекмуҳаммедов (Россия) ва Шавкат Мирзақулов (Ўзбекистон). Томошабинлар ҳар бир беллашувни катта қизиқиш ва завқ билан кузатиб боришди.

Беллашувларга жаҳон чемпионати совриндори, дзюдо бўйича жаҳон вице-чемпиони, сумо бўйича жаҳон чемпиони Хабил Бикташевнинг ташрифи иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Ғолиб ва совриндорлар:

-75 кг вазн тоифаси

1. Ортиқжон Юлдошев

2. Камрон Намозбоев

3. Жавлон Эркинбоев

3. Мансур Абдуллаев


-90 кг вазн тоифаси

1. Ҳусан Абдураҳимов

2. Диёр Шодмонов

3. Диёр Худойберганов

3. Диёр Махсутбоев


+90 кг вазн тоифаси

1. Ислом Носиров

2. Илёс Мирзаҳметов

3. Умид Холматов

3. Зайлобиддин Ортиқов

Мусобақа якунида боғдаги саҳнада тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар Халқаро Корэш федерацияси томонидан медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

+90 кг вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган ва мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлган Ислом Носировга анъанага кўра қўчқор совға қилинди.

Тантанали маросимда қуйидаги фахрий меҳмонлар иштирок этишди:

— Халқаро Корэш федерацияси бошқарув раиси, спорт устаси, иқтисод фанлари номзоди Равиль Ногуманов (Россия);

— Татар маданият маркази раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Ришат Набиуллин;

— уч карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари чемпиони Равил Начаев;

— Халқаро Корэш федерацияси президентининг маслаҳатчиси, адлия генерали Эркин Абзалов;

— Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов;

— Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров;

— классик кураш бўйича жаҳон чемпиони Камиль Фатхуллин.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг