UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 янв 17:36
Янгиликлар

Дзюдо, Фотогалерея

Тошкентда уч мамлакат дзюдочилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиляпти + ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда Ўзбекистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркибидан ўрин олган дзюдочилар Тошкентда ташкил этилган машғулотда иштирок этишмоқда.

Ушбу йиғинда қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан келган дзюдочилар ҳам шуғулланишяпти. Халқаро ўқув-машғулот йиғинининг навбатдаги куни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов дзюдочиларнинг мағшулотларини бевосита залда кузатди. 

Федерация раҳбари бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасида мураббийлик қилаётган ҳамюртимиз, тажрибали устоз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Андрей Штурбабин билан суҳбатлашди, фикр алмашди. Ўз вақтида терма жамоамизда бош мураббий сифатида фаолият юритган Штурбабин Ришод Собировнинг шахсий мураббийи сифатида ҳам танилган.      

Азизжон Камилов машғулот якунлаганидан сўнг терма жамоамиз аъзолари билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг олдинда турган Париж, Боку ва Тошкент "Катта Дубулға" турнирларига тайёргарлиги билан яқиндан танишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг