UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 мар 18:57
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Тошкентдан олинган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг янгиланган дастури тасдиқланди

Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

"Осиё Олимпия кенгаши жорий йил Баҳрайнда ўтказиладиган III ёшлар Осиё ўйинларининг якуний санаси, дастурлари ва ёш тоифаларини эълон қилди. Мусобақа аввал режалаштирилганидек, 22-31 октябрь кунлари ташкил этилади. Ўйинлар Дакар-2026 ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензион характерга эга бўлгани боис, спорт дастурлари ва унинг ёш чегараларида ўзгариш мавжуд.

Мусобақага жами 26 та спорт тури киритилган. Уларнинг 13 таси Дакар-2026 дастуридан ўрин олган. Мазкур йўналишларда қатнашадиган атлетларнинг ёш чегараси 14-17 этиб белгиланган. Бунга қуйидаги спорт турлари киритилади: Енгил атлетика, бокс, футзал, стол тенниси, соҳил кураши, бадминтон, велошоссе, дзюдо, таэквондо, 3х3 баскетбол, конкур, сузиш ва триатлон.

Қуйидаги 13 спорт турида ёш чегараси 15-18 ни ташкил этиб, уларда Дакар-2026 лицензиялари ўйналмайди: туялар пойгаси, гольф, кабадди, текбол, оғир атлетика, отлар марафони, гандбол, аралаш жанг санъати турлари, волейбол, киберспорт, жиу-житсу, муай-тай, спорт курашлари (ёпиқ иншоотда)", дейилади МОҚ хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг