UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 ноя 11:13
Янгиликлар

Футбол

"Тоттенхэм" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўрмоқчи

"Тоттенхэм" раҳбарияти марказий ҳимоячи Микки ван де Вен жароҳат олгач, янги ҳимоячи билан шартнома имзолаш ишларини тезлаштирмоқчи.

23 ёшли Ван де Вен "Ман Сити"га қарши Кубок доирасидаги ўйинда тиззасидан жароҳат олди ва тахминан 4-6 ҳафтага сафдан чиқди.

Маълумотларга кўра, лондонликлар январь ойидаги трансфер ойнасидан аввал бир нечта трансфер вариантлари бўйича ишларни фаоллаштирган. "Тоттенхэм" собиқ скаути Майк Браун "Football Insider"га юзага келган вазият туфайли клуб ҳимоя чизиғини янада кучайтириш ниятидалигини маълум қилган. 

Марказий ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган вариантлардан бири Европанинг қатор клублари қизиқишига сабаб бўлган 20 ёшли Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. 

"Ҳимоячи юқори даражада катта тажрибага эга эмас. Фаолиятида давомида асосий жамоада 62 та ўйинда майдонга тушган Ҳусанов, уларнинг 37 тасини Беларуснинг иккинчи Лигасида ўтказган. 2023 йилда "Ланс"га кўчиб ўтгач, Францияда унга юксак баҳо беришди, бироқ кейинги жиддий қадамдан аввал футболчи янада кўпроқ тажриба тўплаши керак.

20 ёшли спортчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 16 бор майдонга тушди ва мунтазам равишда халқаро миқёсдаги мусобақаларда ўйнаб келмоқда. Натижада кўплаб клублар уни улкан салоҳиятга эга футболчи сифатида кузатмоқда", - дейилади "Football Insider" хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг