UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 дек 16:16
Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди

Теглар :  Суперлига
Икки сайт ҳамкорлиги доирасида мавсумнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони ва энг яхши ёш футболчиси аниқланди.

Сўровномада Championat.asia ижодкорлари ва Transfermarkt рус бўлими ходимлари иштирок этди.

Умумий рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Владимир Назаров ("Пахтакор")
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Анваржон Ғофуров ("Нефтчи"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар: Икром Алибоев ("Нефтчи"), Башар Ресан ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Нефтчи")
Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов (ОКМК), Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").



Индивидуал совринлар қуйидагиларга насиб қилди: 

Сўровнома натижаларига кўра, Игорь Сергеев мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. “Пахтакор” ҳужумчиси мавсум давомида 29 та ўйинда рақиблар дарвозасига 20 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айнан у чемпионат тўпурари ҳам бўлди. Унинг жамоадоши Ҳожиакбар Алижонов иккинчи ўринни олди. Учинчи поғонага "Нефтчи" билан чемпионликка эришган Жамшид Искандеров жойлашди.


Виталий Левченко мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Нефтчи" унинг қўл остида 24 йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон чемпиони бўлди. "Пахтакор" устози Камолиддин Тожиев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов банд этди.



"Шерлар" посбони Владимир Назараов Суперлигада мавсумнинг энг яхши дарвозабонига айланди. У рамзий термамиздан ҳам жой олди. Назаров 22 та ўйинда майдонга тушиб жами 11 та тўп ўтказиб юборди ва 15 та баҳсда гол ўтказмади. Овоз бериш натижаларига кўра, Ботирали Эргашев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи қатордан "Қўқон-1912" дарвозабони Азизхон Исақов жой олди.


"Сурхон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. 21 ёшли футболчи биринчи даврани "Андижон" сафида ўтказди. У Суперлигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма соҳибига айланди. Турдимуродов нафақат Суперлигада, U-23 Осиё кубоги саралашида ҳам ишончли ўйин кўрсатди ва 4 та гол урди. ОКМК вакили Нодир Абдураззоқов иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин "Динамо"нинг 19 ёшли футболчиси Ойбек Ўрмонжоновга насиб этди.



Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисидаги энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов бўлди. 30 ёшли ҳужумчи бу йилни "Рома"да бошлади ва Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубида тугатмоқда. Терма жамоамиз сардори Рим клубида 2025 йилда барча мусобақаларда 24 та баҳсда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. "Башакшеҳир" сафида 21 та ўйинда 10 та гол урди ва 2 та голли узатма соҳибига айланди. Элдор бу йил терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқди, CAFA ва Al Ain турнирлари ғолибига айланди. Миллий жамоа либосида 10 та учрашувда 2 та тўп киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг