UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 15:15
Янгиликлар

Футбол

Transfermarkt ва Championat.Asia Ўзбекистонда 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлигида олти номинация бўйича ғолиблар аниқлаб олинди.

Ҳужумчи Бобир Абдихолиқов йил ўйинчисига айланди. У 2022 йилги мавсум Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида 32 та ўйинда 26 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди. Шу сабаб Бобирнинг трансфер нархи ошди ва эндиликда 1 млн еврога баҳоланмоқда.



Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси устози Тимур Кападзе йил мураббийи бўлди. Унинг қўл остида фақатгина ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа Суперлигадаги илк мавсумидаёқ олтинчи ўринни эгаллади. "Олимпик" Ўзбекистон чемпионатида мавсум давомида бир неча бор ғалабага эришди ва номдор рақиблардан очко олди. Бундан ташқари, ёш мутахассис Олимпия термаси билан U-23 Осиё Кубоги финалчисига айланди.



Аббосбек Файзуллаев энг яхши ёш ўйинчи бўлди. "Пахтакор"нинг 19 ёшли хавбеки 32 та ўйинда 8 та тўп киритди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди. Файзуллаев голларидан бирини "Ал Таавун"га қарши ОФК Чемпионлар Лигасидаги ўйинда урди.



Энг яхши дарвозабон "Навбаҳор"дан Ўткир Юсупов бўлди. У 37 та ўйинда ўз дарвозасидан жами 21 та тўп олиб чиқди ва ўз ҳисобига 20 та "қуруқ" ўйин ёздириб қўйди. Юсупов 2022 йилда Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабонига айланди, Россия, Қозоғистон ва Камерунга қарши рақибларга қарши ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Шунингдек, энг яхши эркак ва аёл футзалчилар ҳам аниқланди: бу номинацияларда Ҳусниддин Нишонов ва Махлиё Сарикова муносиб деб топилди. Нишонов BMB таркибида мамлакат чемпионати ва Кубогини ютди, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасига футзал бўйича Осиё Кубогининг бронза медалларини олишга ёрдам берди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон чемпионатида 31 та учрашувда 23 та гол бор. 



Сарикова "Севинч" жамоаси таркибида 20 та ўйинда 18 та гол урди ва мамлакат чемпионига айланди.


Йил ўйинчиси – Бобир Абдихолиқов ("Энергетик-БГУ")

Йил мураббийи – Тимур Кападзе ("Олимпик")

Энг яхши ёш ўйинчи – Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор")

Энг яхши дарвозабони – Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Энг яхши эркак футзалчи – Ҳусниддин Нишонов (BMB)

Энг яхши аёл футзалчи – Махлиё Сарикова ("Севинч")

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг