UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 мар 13:54
Янгиликлар

Хоккей

U-18 ЖЧ. Хоккейчиларимиз Босния ва Герцеговинани доғда қолдиришди. Кейинги ўйин ҳал қилувчиси бўлади

Хоккей бўйича Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Бангкокда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати (III дивизион, Б гуруҳ) доирасида тўртинчи ўйинини ўтказди.

Босния ва Герцеговина ёшларига қарши бўлиб ўтган учрашувда хоккейчиларимиз 11:3 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ЖЧдаги тўртинчи ўйинида тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Вакилларимиз Б гуруҳида ҳали ҳам пешқадамликни давом эттиряпти. Жасурбек Рустамхонов (12+8) ҳамда Альберт Дадахўжаев (6+8) эса тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда.

Турнирнинг эртанги кунида ўйинлар ўтказилмайди. 6 март куни эса йигитларимиз Б гуруҳи ғолиблиги ва III дивизионнинг А гуруҳига йўлланма учун иккинчи ўриндаги Таиланд термасига қарши музга чиқади. Беллашув 18:00 да бошланади.

III дивизион, B гуруҳи (4- тур)

Таиланд, Бангкок.

Ўзбекистон - Босния ва Герцеговина 11:3 (2:1, 4:1, 5:1)

Голлар: Вучинич (Босния ва Герцеговина), Рустамхонов, Боходиров, Попов, Дадахўжаев, Халевин, Чапин (Босния ва Герцеговина), Халевин, Халевин, Рустамхонов, Попов, Абдувосиқов, Чапин (Босния ва Герцеговина), Рустамхонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг