UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 окт 10:05
Янгиликлар

Спорт курашлари

U-23 Жаҳон чемпионати. Аброр Атабаев кумуш, Ҳожиакбар Қўчқоров эса бронза медалини қўлга киритди

Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча мусобақанинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси иккита медалга эга чиқди.

55 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳожиакбар Қўчқоров мусобақа бронза медали учун кечган баҳсда эронлик Армин Саади Шамсипуражига ҳеч қандай имкон қолдирмади — 8:0. Бу жамоамизнинг мусобақа доирасидаги илк медалига айланди. Шу тариқа, 18 яшар Ҳожиакбар Қўчқоров U-23 Жаҳон чемпионатида учинчи бўлди.



Бундан ташқари, тажрибали Аброр Атабаев (72 кг) ЖЧ финалига қадар етиб борди. У ҳал қилувчи баҳсда Эрон вакили Хуссейн Моҳаммадига имкониятни бой берган бўлса-да, терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални тақдим этди.

Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд. Мусобақада аёллар кураши ва юнон-рум кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг