UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 фев 09:15
Янгиликлар

Дзюдо

Уч дзюдочимиз қатнашган Париж "Катта Дубулға" турнирини нечанчи ўринда якунладик?

Икки кун давомида Франция пойтахти Халқаро дзюдо федерациясининг 2025 йилги мавсум тақвим режасидан ўрин олган илк мусобақа - Париж"Катта Дубулға" турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг сўнгги куни ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди. Кечаги кун дастуридан биргина дзюдочимизнинг чиқиши ўрин олганди. +100 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўткирбек Тўрабоев илк даврада франциялик рақиби Амаду Мейтегани иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Аммо чорак финалда тажрибали Тома Никифоровга имкониятни бой бериб қўйди. Ўн дақиқа давом этган ўтиш баҳсида эса омад япониялик дзюдочига кулиб боқди. 

Шу тариқа, уч нафар дзюдочи билан қатнашган Искандар Расулов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 50 давлат орасида 7-ўринни эгаллади. Шаҳрам Аҳадов турнир олтин медали ҳамда жаҳон рейтинги учун қимматли 1000 очкога эга бўлди. Бронза медали соҳиби Баҳром Ботуров эса 500 рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Мусобақа якунларига кўра, медаллар жамғариш бўйича Франция терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш, 9 та бронза медали билан 1-ўринни эгаллади. Биринчи кунги баҳслардан кейин пешқадамликни қўлга олган Япония терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш, 5 та бронза медали билан 2-ўринни банд этди. 

Корея Республикаси 1 та олтин, 2 та кумуш медаль билан кучли учликка якун ясаб берди. БАА, Озарбайжон, Испания, Ўзбекистон, Португалия ва Канада терма жамоалари сафида ҳам бир нафардан мусобақа чемпион бўлди. Жами 17 давлат Париж "Катта Дубулға" турнирининг камида 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг