UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 16:16
Янгиликлар

Футбол

Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди

Теглар :  Футбол
"Пахтакор" ёш ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллев Англиянинг КПР клубида кўрикдан ўтиши ҳақида олдинроқ эълон қилгандик.

Тунда Саиднуруллаев "Сурхон"нинг икки футболчиси Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев билан бирга Тошкент-Истанбул-Лондон йўйналишида жўнаб кетишди. Учала футболчи ҳам икки ҳафта давомида КПР йиғинида иштирок этишлари кўзда тутилган.

"Куинз Парк Рейнжерс" клуби 1882 йилда Лондон шаҳрида ташкил топган. Уй ўйинларини 18439 томошабинга мўлжалланган "Лофтус Роуд" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани испаниялик мураббий Марти Сифуэнтес бошқармоқда. Айни пайтда КПР Англия Чемпионшип лигасида (АПЛдан битта паст дивизион) иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Шукуруллаев 2006 йилда туғилган, чап қанот футболчиси. "Одил Аҳмедов" академияси тарбияланувчиси. Бу йилдан "Сурхон" сафида барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушди.



Каримов 2007 йилда туғилган, ўнг қанот ҳимоячиси. "Одил Аҳмедов" академияси тарбияланувчиси. Бу йилдан "Сурхон" сафида барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушди.




Саиднуруллаев 2005 йилда туғилган "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси. Бу мавсум Ўзбекистон кубогида 1 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



Эслатиб ўтамиз, учала футболчи ҳам "Football Group" агентлигига тегишли. Ушбу агентлик Абдуқодир Ҳусановнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг