UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 сен 14:35
Янгиликлар

Футбол

УЕФА янги молиявий қоида бўйича ПСЖ, "Юве" ва "Милан"ни жаримага тортди. Ҳозирча деярли маблағлар — шартли

Теглар :  Футбол
Аста-секин УЕФАнинг клубларни назорат қилиш бўйича янги молиявий қоидалари кучга кирмоқда.

Янги еврокубоклар гуруҳ босқич мавсуми олдидан бир неча клублар учун жазолар эълон қилинди.


Комиссия "Милан", "Монако", "Рома", "Бешиктош", "Интер", "Ювентус", "Марсель" ва ПСЖ ҳаттоки ковид бўйича енгилликларга қарамай, зарар кўрмаслик талабларини бажара олмаган деб топди.


Бу қандай қоида?


Аслида, бу биз пандемиядан олдин доимо эшитадиган молиявий фэйр-клэйнинг қайта туғилиши. Қоида қайта кўриб чиқилди, энди чекловлар бошқача шакллантирилади.


Бу "молиявий барқарорлик қоидаси": уч йил ичидаги максимал зарар 60 млн евро (аввалгидек 30 эмас). Аммо, лимит фақатгина расмий равишда икки бараварга оширилди: агар раҳбар қоплаган нарх 5 миллиондан ошмаса, клуб молиявий барқарор деб ҳисобланади ва яна 30 миллионлик зарарга рухсат олади. Якунда — 90 млн.


2025/26 ёки 2026/27 йилги мавсумга қадар (маълум клубнинг УЕФА билан келишув муддатига қараб) ҳар бир клуб белгиланган натижага эришиши керак. Барча йиллик ҳисоботлар учун оралиқ молиявий мақсадларни ўрнатиши керак. Уларга риоя қилмаганлар алоҳида назоратга олинади.


Бунга риоя қилмаганларни биринчи бўлиб қандай жазолашади?


Ҳар бир клубга индивидуал жарима белгиланган. Энг катта жарима ПСЖда — 65 млн евро.



Ундан сўнг "Рома" (35 млн евро), "Интер" (26 млн), "Ювентус" (23 млн), "Милан" (15 млн), "Бешиктош" (4 млн), "Марсель" ва "Монако" (2 миллиондан) бормоқда. Кутилаётган жарималарнинг умумий миқдори 172 млн еврони ташкил этади.


Аммо, клублар бу пулларни бутунлигича тўлаши аниқ эмас. Мажбурий қисм — фақатгина 15%, қолгани — шартли. Қонунбузарлар яқин йилларда келишув битимларида белгиланган вазифаларни қандай бажаришига боғлиқ.


Ушбу келишув нима ўзи ва қандай ишлайди?


Шартнома тузилмаси барча клублар учун бир хил — у ёки уч йилни ("Монако", "Милан", "Бешиктош", "Ювентус" ва ПСЖ каби), ёки тўрт йиллик ("Рома" ва "Интер"да бўлгани каби) даврни ўз ичига олади.


Келишув клубларга кўрсатма бериш ва уларнинг молиявий тикланишини назорат қилиш, айниқса пандемия давридаги юмшатувлар ва энди бекор қилинган эски қоидалардан 2022 йилда қабул қилинган янги қоидаларга ўтиш даврида зарур. Уларни тўлиқ янги молия йилидан ишга туширишади — аслида янги мавсумдан тўлиқ амалга оширилади.


Дарҳақиқат, УЕФА кейинчалик жиддийроқ талаб қилиш учун ҳар бир клуб учун индивидуал режани қоғозга туширади.


Яна кимдир жабр чекдими?


"Порту" ҳали олдинги келишувни бажармади — УЕФА клубни 100 минг евро жаримага тортди ва клуб зарарни қоплаш қоидасига тўлиқ риоя қилмаса (бу қаттиқроқ бўлади, сабаби такрорий қоидабузарлик), кейинги еврокубоклардан четлатади.



"Лилль" ва "Истанбул" УЕФА молиявий талабларини фақат қисман қондирди — бунинг учун Иттифоқ клубларга чеклов киритди: уларнинг еврокубоклардаги аризалари қисқартирилди ва рўйхатдан ўтиш учун янги ўйинчилар сонини камайтиришди.


Яна ким жарималар ёқасида эди?


Яна 19 клуб: рўйхатдан жумладан "Манчестер Сити", "Барселона", "Боруссия" (Дортмунд), "Лион", "Севилья" ва "Наполи" бор — улар зарарни қоплаш талбаларига жавоб бера олдилар, аммо фақатгина ковид бўйича юмшатишлар ёки олдинги беш йилдаги яхши кўрсаткичлар сабаб.


УЕФА бу клубларни огоҳлантирди: келаси молиявий йилдан ўтган циклдаги кўрсаткичлар ҳисобга олинмайди, бу эса ортиқ бундай ён беришлар бўлмайди дегани. Энди бу гуруҳ янада кучлироқ назорат қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг