UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 ноя 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 281 турнирининг асосий карди тасдиқланди

UFC промоушени томонидан 13 ноябрь куни ўтказиладиган UFC 281 турнирининг асосий карди расман тасдиқланди.

Нью-Йоркдаги афсонавий "Мэдисон Сквер Гарден" аренаси мезбонлик қиладиган UFC`нинг ушбу рақамли турниридан иккита чемпионлик жанги ўрин олган. 

Марказий жанг ўрта вазн (84 кг.гача) тоифасида амалдаги чемпион, Янги Зеландия вакили Исраэль Адесанья (23-1) ҳамда бразилиялик Алекс Перейра (6-1)ўртасида бўлиб ўтади.

UFC 281 турнирининг co-main event жангида эса аёллар ўртасида минимал вазн тоифаси чемпиони Карла Эспарза собиқ чемпион, хитойлик Вейли Чжанга қарши октагонга кўтарилди. Эспарза бундан аввалги жангини UFC 274 турнири доирасида Роуз Намаюнасни 47-48, 49-46, 48-47 ҳисобида мағлуб этиб, янги чемпионга айланганди. 

Икки асосий жангдан томошабоплиги жиҳатидан қолишмайдиган яна бир тўқнашув америкаликлар Дастин Порье ва Майкл Чендлер ўртасида ўтказилади. 


UFC 281. Асосий кард:

Исраэль Адесанья (Янги Зеландия) – Алекс Перейра (Бразилия)

Карла Эспарза (АҚШ) – Вейли Чжан (Хитой)

Дастин Порье (АҚШ) – Майкл Чендлер (АҚШ)

Фрэнки Эдгар (АҚШ) – Крис Гутьеррес (АҚШ)

Дэн Хукер (Австралия) – Клаудио Пуэльес (Перу)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 ноя 20:12:07
Мангуберди
Хуршид,Адесанья Нигерияда тугилиб у́сган, лекин Янги Зеландия да яшайди ва у́ша ерни фукоролигини олган.Ареналарда хам Янги Зеландия ни номидан жанг килади
   
03 ноя 13:35:40
Hurshid 2331
Канака ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ?. ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ каёда НИГЕРИЯ каёда. Сайтилани дехконлар юргазадими?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг