UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

"UFC Махачев-Чимаев жангининг ўтказилишига йўл қўймайди" - Исламнинг жамоадоши

Хамзат Чимаев ўрта вазнда UFC чемпионига айлангач, унинг Ислам Махачев билан эҳтимолий жанги ҳақида гап-сўзлар урчиди.

Махачевнинг жамоадоши Жош Томсоннинг айтишича, бу жанг ўтказилмайди. Унинг амалга ошишига Дана Уайт бошчилигидаги UFC боссларининг ўзи йўл қўймайди. 

"Келинглар, очиқ гаплашамиз – UFC Чимаевга яримўрта вазнга тушишига рухсат бермайди. Улар ҳеч қачон Ислам ва Хамзатнинг ўзаро жангининг ўтказилишига йўл қўйишмайди. Уларнинг жавоблари тахминан шундай бўлади: "Агар олдинга силжишни истасанг – юқори томонга ҳаракатлан. Аввал яримоғир, кейин эса оғир вазн тоифасига ўтиб, чемпионлик камарлари учун имкониятингни синаб кўр. Сенда оғир вазнлиларни мағлуб этадиган қуролинг - курашинг бор. Фақат бунинг учун тўғри вазн олишга эътибор қаратишинг лозим. Бошланишига яримоғир вазнга кўтарил. Сен аниқ бу вазн чемпиони бўла оласан". Улар яримўрта вазн вариантни кўриб чиқишади деб ўйламайман. Бу аллақачон босиб ўтилган босқич. 

Чимаевнинг жангидан хулоса: вазн ташлаш керак бўлмаганда, унинг кардиоси яхши ишлайди. Ва яна бир жиҳат бор: у ўрта вазн тоифасида камарни қўлга киритгач, яримўрта вазн тоифасига ўтиб, у ерда ютқазса, бу ўрта вазн тоифасидаги унвоннинг қийматини пасайтиради. Яримўрта дивизион жангчисига ютқазиш ёмонроқ кўринади ва қабул қилинади", - деди америкалик Жош Томпсон Жон Маккарти билан қўшма подкастнинг навбатдаги сонида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг