UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 ноя 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC раҳбарияти Муҳаммад Мокаев билан учрашув белгилади

Энг енгил вазн тоифасида Brave CF чемпионлик камарини ажойиб тарзда қўлга киритган британиялик енгилмас жангчи Муҳаммад Мокаев тез орада дунёнинг энг кучли Лигасига қайтиши мумкин.

Келиб чиқиши доғистонлик бўлган Мокаев россиялик промоутер Камил Гажиев билан суҳбатда UFC раҳбарияти билан бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида айтиб ўтди.

"Жанг куни Хантер Кэмпбелл ва Мик Мейнард менга омад тилашди ва жангдан кейин ғалаба билан табриклашди. Мен ҳозир Қатарга учяпман, у ерда 22 ноябрь куни UFC турнири бўлиб ўтади ва мен улар билан айнан ўша ерда учрашаман", - деди Мокаев.

Ўтган ёзда 25 ёшли Мокаев кетма-кет еттита жангда ғалаба қозонган бўлса-да, UFC’дан ҳайдалганди. Шундан сўнг у ММА’да яна учта жанг ўтказиб, барчасида зафар қучди. Томас Ассис, Жовинсент Со ва Жерард Бернс мағлуб этилди. Шунингдек, у профессионал карате бўйича Karate Combat баннери остидаги жангда Қозоғистон вакили Болат Заманбековни нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалаба қозонди.

22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида UFC Fight Night 265 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг асосий воқеаси енгил вазн тоифасида россиялик Арман Царукян ва янги зеландиялик Ден Хукер ўртасидаги потенциал даъвогарлик жанги бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг