UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 июн 09:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC таклифини рад этган Немков 17 июнь куни 46 ёшли Ромеро билан жанг қилади

Теглар :  Вадим Немков
16 июндан 17 июнга ўтар кечаси Bellator 297 турнири бўлиб ўтади,

Унда Вадим Немков ўзининг навбатдаги жангини 46 ёшли Йоел Ромерога қарши ўтказади. Кубалик қария спортчи сўнгги 2 та жангида ғалаба қозониб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди, бироқ у ўзининг аввалгидек юқори формасида эмаслиги аниқ. 


Қизиғи шундаки, бу Bellator’да Вадим иккинчи маротаба ёши катта бўлган спортчига қарши жанг қилади. Немков аввалроқ 33 ёшли Кори Андерсон устидан ғалаба қозонган эди. Бироқ, Кори россиялик жангчидан реваншни умид қилиб юрибди. Дивизионнинг кучли бешлигида Фил Девис ҳам бор, у 38 ёшда. Девис бундан олдин икки марта Вадимга имкониятни бой берган, лекин у учунчи тўқнашувни ҳамон кутмоқда.


Россиялик спортчи Bellator’да ўзини “сувга тушган балиқдек” ҳис қилмоқда, сабаби у ерда кўплаб ёши катта жангчилар йиғилиб қолган. Немковнинг қўлида UFC’дан келган таклиф бор эди, аммо у сайёрадаги энг яхши лигада жанг қилишдан бош тортди. У Фёдор Емельяненконинг сўзларига қулоқ тутди ва ўз лавозимини ўзгартирмади. Бу ҳақида спортчининг ўзи интервьюсида маълум қилганди. Вадим UFC таклифини рад этиб, Bellator’да қолиб тўғри қилганми, ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Лекин ҳозирча ҳаммаси рус жангчисининг фойдасига ишламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг