UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 ноя 19:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFCда муаммо: жангчиларга оммавий равишда жангни сотиш таклиф қилинмоқда

Теглар :  Дана Уайт
Сўнгги пайтларда UFC ичида яна бир можаро авж олди — жанг натижаларини сохталаштириш эҳтимоли бор ҳолатлар кўпаймоқда.

Дунёдаги энг кучли ММА лигаси жиддий муаммога дуч келган кўринади, чунки кўплаб спортчиларга жангни атайин ютқазиш бўйича пулли таклифлар келмоқда.

Бу ҳақда машҳур спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани ўз подкастида маълум қилди. У бу фикрларни ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Айзек Дулгариан ва Ядиер Дель Валле ўртасидаги жанг ортидан билдирди.

"Мен бир нечта одамлар билан гаплашдим, улар менга худди шундай таклифлар бўлганини айтди. Улардан "жангни атайин ютқазиб беришга тайёрмисиз" деб сўрашган. Бу UFC учун катта муаммо. Биз илгари ҳам бир неча марта тушунарсиз тугаган жангларни кўрганмиз — уларни бошқача изоҳлаб бўлмайди. 

Бу, одатда, озгина гонорар оладиган жангчилар қатнашадиган жангларда бўлади, уларга эса катта миқдорда пул таклиф этилади. Улар учун бу ҳақиқий имконият бўлиб кўринади", – деди Хельвани.

Унинг сўзларига кўра, айрим ҳолатларда рефери ва ҳакамлар ҳам шубҳа остида бўлиши мумкин:

"Бу масала ФБР тергови учун мавзудир. Менимча, бу ҳақиқатан ҳам шундай, ва бу мутлақо ақлбовар қилмас ҳолат", – дея қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, собиқ UFC жангчиси Лэндо Ванната унга жангни "сотиш" бўйича етти марта мурожаат бўлганини айтди. Винс Моралес эса ўз навбатида унга таклиф этилган миқдорни ҳам ошкор қилди — 70 минг доллар.

Яна бир манба — муҳбир Гарри Макнинг маълум қилишича, бу йилнинг ўзида 100 дан ортиқ UFC жанглари ФБР эътиборига тушган, уларнинг айримларида келишилган натижа бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шунингдек, ҳукумат рефери Жейсон Ҳерцог иштирок этган жангларни қайта текшириш ниятида экани ҳам айтилган, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг