UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 окт 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC'нинг яна бир таниқли собиқ аралаш яккакураш устаси ACA'да жанг қилади (ПОСТЕР)

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри 23 октябрь куни ММА бўйича ACA 194 турнирига мезбонлик қилади.

Ташкилотчилар мусобақадан ўрин олган яна бир жангни эълон қилишди.

Унга кўра, жорий йилнинг март ойига қадар UFC'да фаолият олиб борган грузиялик Гурам Кутателадзе айнан ACA 194 турнирида мазкур Лигадаги дебют жангини ўтказади. Унга ўша куни бошқа бир собиқ UFC вакили, бразилиялик Виктор Хьюго рақиблик қилиши белгиланган. Жанг енгил вазн тоифасида ўтказилади.

33 яшар Гурам 2020-2025 йиллар оралиғида UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 2 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. Унинг ММАдаги рекорди 13-5 кўринишида. 32 ёшли Виктор Хьюго ҳисобида эса 31 та жангда қўлга киритилган 25 та ғалаба ва 6 та мағлубият бор.

Маълумот ўрнида, ACA 194 турнирида икки ўзбекистонлик ММА жангчиси — Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов октагонга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг