UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 11:15
Янгиликлар

Теннис

Уимблдон. Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида ғолибалар аниқланди

Лондон шаҳрида якунига етган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг сўнгги куни аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳслари бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик Вероника Кудерметова ва бельгиялик Элизе Мертенс ҳамкорлиги Хитой Тайпейи вакиоаси Се Су-Вей ҳамда латвиялик Алёна Остапенко жуфтлигини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 3/6, 6/2, 6/4.

Қизиғи, бўлажак чемпионлар учинчи сетда 2/4 ҳисобида ортда қолишаётганди. Финал баҳси 2 соату 23 дақиқа давом этган. Кудерметова/Мертенс тандеми 4 та эйс, 7 та брейкка эришиб, 3 та қўшхатога йўл қўйди. 

Кудерметова фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" совринини қўлга киритди. Мертенсда бундай совринлар сони 5 тага етди. Чемпионлар 2000 рейтинг очкоси ҳамда 680 000 фунт стерлингга эга чиқишди. Се ва Остапенко эса 1300 очко ҳамда 345 000 фунт мукофот пулини қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг