UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 фев 20:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Укасининг муносиб издоши бўла олмаган Нурмагомедов ёхуд жанглардан кўра "ишкалларда" танилган Абубакар

2019 йилда UFC рўйхати Нурмагомедов фамилясига эга яна бир жангчи билан тўлдирилди.

Абубакар Нурмагомедов ММА бўйича асосий промоушенга имзо чекди. Бу вақтга келиб, у аллақачон аралаш жанг санъатларида машҳурликка эришиб бўлганди, чунки у Хабибнинг Конор билан жангидан кейин октагонга кўтирлганлардан бири эди. Абубакар тартибсизликка учиб кетди ва ирландиялик жангчи билан муштлашиб кетди. Кейин Конор биринчи бўлиб уни урганини айтди. «Мен қарздор бўлиб қолмадим. Иккита зарба бердим, сўнг катта «портлаш» бўлди. Папаха (доғистонликларнинг миллий бош кийими) менга тўсқинлик қилди, у чап қўлимда эди», деганди спортчи. Кейинроқ Нурмагомедов умуман жанг қилишини истамаганини, шунчаки акаси ортидан югургунини айтиб ўтган. Фақатгина унга ҳужум қилишганида жавоб беришга мажбур бўлган.  

Бир мунча вақт ўтгач у UFC жангчисига айланди. 2021 йил бошида доғистонлик октагонда пайдо бўлди ва илк жангида Жаред Гуденни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига таслим этди. Келгуси баҳси эса 2022 йилнинг октябрь ойида рўй берди ва яна ҳакамлар қарори билан ҳамюрти Гаджи Омаргаджиевни мағлуб этди. Ўтган йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган тўртинчи тўқнашувида бразилиялик Элисеу Залески Дос Сантосга бўлинма қарор ҳисобига имкониятни бой берди ва шу билан кўриниш бермай қўйди. Бундан ташқари, жангларининг ҳеч бирини томошабоп деб бўлмайди, у ҳали ҳам яхши томонга ўзгарганича йўқ. Шунингдек, унинг жангларида бир неча маротаба бузулишлар кузатилган. 

Айтиш лозимки, Нурмагомедов ҳар доим «шовқинли» йигит сифатида омма олдида обрўга эга ҳисобланарди. Хабиб ва Абубакар мактабни бир кун ҳам жанжалсиз ўтказмаганини ва Eagle (Хабибнинг лақаби) ҳаётидаги воқеалар ва можароларнинг 80 фоизи у ёки бу тарзда акаси билан боғлиқлигини айтган. У Хабиб ва ака-ука Диас ўртасидаги тартибсизликда иштирок этган, кейин ўша даврнинг машҳур муштлашуви Конорга қарши баҳсда ҳам қатнашган. 2022 йилда Абубакар Омаргаджиевдан ташқари Чимаев билан ҳам жанг қилган десак муболаға бўлмайди. Улар деярли бир йил давомида ижтимоий тармоқлар орқали даҳанаки жанглар ўтказишган. Беш йилда тўрт жанг ўтказиб, икки ғалаба ва икки мағлубият қайд этган доғистонлик UFC рўйхатидан олиб ташланди. Унинг дунёдаги энг машҳур промоушендаги карьераси ҳавас қиларли даражада кечмади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Абубакар Хабибдан фарқли ўлароқ ҳеч қачон юксак мақсадларни кўзламаган. Мухлислар унинг жангларидан кўра, жанжалларини кўпроқ эслашса керак. 

Мухлислар унга тез-тез савол беришади: Абубакар UFC’да нима қилади ва Хабибнинг акаси бўлишдан ташқари унинг бирор устун тарафи борми? Нурмагомедов бўлса иккиланмасдан «Мен Ислам Махачевнинг синфдошиман», деб жавоб берган. Афсуски, қаҳрамонимизнинг UFC’даги саргузашти ўз ниҳоясига етди. Лигадаги россияликлар сони бир нафарга камайди. Катта эҳтимол билан уни яқин орада бошқа лигаларда кўришимиз мумкин. Балки бошқа ерда Абубакар ўз формасини тиклаб олар. Буёғини вақт кўрсатади.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг