UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 июл 10:39
Янгиликлар

Дзюдо

Ulaanbaatar Grand Slam 2025. Ўзбекистон кучли тўртликдан жой олди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Уч кунлик мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Ўзбекистон давлат мадҳияси Мўғулистон заминида янгради. 

Абдураҳим Нутфуллоев (-66 кг) Ulaanbaatar Grand Slam 2025 чемпионига айланди. Бу билан у мусобақанинг кичик шов-шуви сабабчиси бўлди. Бу унинг Grand Slam туркумига кирувчи турнирлардаги илк медали эди. Ҳал қилувчи финал баҳсида жаҳон рейтинги пешқадамларидан бири, Париж-2024 Олимпиадаси бронза медали совриндори Денис Виеру (Молдова) устидан ғалабага эришди. Бу муваффақияти, яъни қўлга киритилган 1000 очко эвазига янгиланган жаҳон рейтингида 64-поғонадан 29-ўринга кўтарилиб олди. 

Умар Бозоров (-90 кг) — Ulaanbaatar Grand Slam 2025 турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди. У ярим финалда ажойиб камбек эвазига россиялик Эдилсултановни мағлубиятга учратди. Финалда дзюдо ватани вакилига имкониятни бой берди. Бозоров 700 очко сабаб рейтингда 23-ўринга юқорилади. 

Ўткирбек Тўрабоев (+100 кг) бронза медали учун кечган беллашувда россиялик рақибга ютқазиб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг