UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июн 11:36
Янгиликлар

Дзюдо

Улан-Батор "Катта Дубулға". Умумжамоа ҳисобида 5-ўриндамиз + Жадвал

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари ортда қолди.

Бугунги баҳсларда Гулноза Матниязова (-70 кг) ва Обидхон Номонов (-73 кг) терма жамоамизга 2 та бронза медалини тақдим этишди. Икки кунлик баҳслар якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та бронза медали билан 30 давлат орасида 5-ўринни эгаллаб турибмиз. 

Кутилганидек, Япония терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича пешқадам. Дзюдо ватани вакиллари ҳисобида 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медали бор. Мезбонлар 2 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этишган бўлса, кучли учликка мусобақада IJF байроғи остида қатнашаётган россиялик дзюдочилар 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медаллари билан якун ясашган. Жанубий Корея терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан 4-поғонага жойлашган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг