UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 авг 18:48
Янгиликлар

Дзюдо, Таэквондо, Париж-2024

Улуғбек, Диёра ва Светлананинг ҳарбий унвонлари ошди + ФОТО

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Париж-2024 Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Маросимни мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов сўз билан очиб берди. ХХХIII ёзги олимпия ўйинларида мамлакатимиз терма жамоаси 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаганди. Қурбонов ўз сўзида мудофаа вазирлиги спортчилари ушбу нуфузли мусобақада 2 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритганини эътироф этди. Бу спортчилар мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан тақдирланишди. 

Хусусан, -52 кг вазн тоифасида дзюдо бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон тарихида илк олтин медаль соҳибаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси, лейтенант Диёра Келдиёровага муддатидан олдин навбатдаги "катта лейтенант" ҳарбий унвони топширилди. Шунингдек, у "Тўмарис" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди. 

-68 кг вазн тоифасида таэквондо спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси тарихида илк икки карра Олимпиада олтин медаль соҳиби, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик "лейтенант" ҳарбий унвони билан тақдирланди. 

Таэквондо спорти бўйича аёллар ўртасида ўзбекистонлик илк кумуш медаль соҳибаси, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси кичик сержант Светлана Осиповага ҳам бошланғич офицерлик "лейтенант" ҳарбий унвони топширилди. Бундан ташқари, у ҳам "Тўмарис" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди. 

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришдаги фаоллиги ҳамда хамкорлиги учун Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел Афанасевич икки хонали уй билан; 

-57 кг вазн тоифасида бокс спорти бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Ситора Шавкат қизи "Тўмарис" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммвий коммуникациялар департаменти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг