UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 июл 09:16
Янгиликлар

Шахмат

Умида Омонова FIDE Жаҳон кубоги учинчи босқичининг энг яхшиси деб топилди

Теглар :  Умида Омонова
Шу кунларда Грузиянинг Батуми шаҳри шахмат бўйича аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакиласи баҳсларга киришганди. Улардан Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Афруза Ҳамдамова иккинчи босқичда кучли рақибаларига ҳал қилувчи тай-брекда имкониятни бой бериб, Жаҳон кубогидаги иштирокларини якунлашди. Истеъдодли шахматчимиз Умида Омонова эса бирин-кетин номдор шахматчиларни енгиб, тўртинчи даврага йўл олди. 

Қувонарлиси, ташкилотчилар Омоновани учинчи босқичнинг энг яхши шахматчиси деб топишди. Умида ўзига хос Марказий Осиё дербисида қозоғистонлик Элназ Калиахметни асосий икки партиянинг ўзида, қўшимча тай-брекларга ҳожат қолдирмаган ҳолда 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Эртага Умида Омонова Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичида хитойлик гроссмейстер Лэй Тинцзега қарши дона суради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг